«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Херард Лопес қўл остидаги «Барселона» ўсмирлар терма жамоасининг жисмоний машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда «Arena.uz» хабар бермоқда.
Жамонинг кўплаб футболчилари терма жамоалар ихтиёрига йўл олгани боис клуб бош мураббийи Луис Энрике қолган футболчиларга ҳордиқ чиқариш имкониятини берганди.
Аммо Лионель Месси «Реал»га қарши кечадиган ўйин олидан оёққа туриш мақсадида ўз устида тинимсиз ишламоқда, машқларда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Барселона» учрашуви 21 ноябрь куни Тошкент вақти 22:15 да бошланади.
Изоҳ (0)