Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 11-13 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабар беришларича, йиғилишда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.
«Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари халқаро ахборот хавфсизлигининг долзарб масалаларини кўриб чиқади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)