10 ноябрь куни Нукусдаги кўргазмали семинарда Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларидаги фермер ва деҳқончилик хўжаликларининг иқлим ўзгаришига бардошлилигини ошириш йўллари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Бундай тадбир 12 ноябрь куни Кегайли туманида ҳам бўлиб ўтади.
Семинарлар БМТ Тараққиёт дастури ва Гидрометеорологик хизмат марказининг ҳамкорликдаги «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида фермер ва деҳқончилик хўжаликларининг иқлим жиҳатидан бардошлилигини таъминлаш» лойиҳаси доирасида ташкил қилинмоқда.
Нукус ва Кегайлидаги семинарларда ушбу йўналишдаги фаолиятнинг биринчи йили натижалари кўриб чиқилмоқда, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун гидрометеорологик ва иқлим назоратини мукаммаллаштириш зарурлиги муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)