Ҳиндистонда туғилган, лекин ҳозирда Американинг Остин шаҳрида яшовчи учинчи синф ўқувчиси Рубен Пол тўққиз ёшда эканлигига қарамасдан, мобил дастурлар ишлаб чиқарувчи шахсий компаниясини бошқаради. Шунингдек, конференцияларда киберхавфсизлик мавзусида чиқишлар қилади, деб хабар беради «Nur.kz».
Отасининг сўзлаб беришича, унинг ўғли беш ёшлигидан ахборот технологияларига қизиқа бошлаган. Шу ёшида у Scratch дастурлаш тилини билган. Бироз вақтдан сўнг, у яна бир нечта дастурлаш тилини ўрганиб, ўзининг биринчи мобил дастури – мактабдаги математика мисолларини ечишда кўмаклашувчи дастурни яратди.
Бугунги кунда Рубен Пол мобил дастурлар чиқарувчи Prudent Games компаниясининг эгаси ҳисобланади. У компаниянинг бош директори, отаси эса унинг бизнес ҳамкоридир.
Ахборот хавфсизлиги бўйича конференциялардаги чиқишида Рубен «заиф» паролларни ва ҳимояланмаган тизимларни бузиб очиш қанчалик осон эканлигини кўрсатиб беради.
Изоҳ (0)