Pebble
Электрон қоғоздан соат ишлаб чиқарувчи компания. «Ақлли аксессуарлар» бозорини оммабоп қилган ишлаб чиқарувчи шудир.
Инвесторларнинг пули тугагач, Pebble асосчиси Эрик Мижиковски Kickstarter’да кампания бошлади, у охир-оқибат краудфандинг тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлди — маҳсулотга қизиқиш билдирган истеъмолчилар унга 10 миллион доллар инвестиция киритди.
MVP сифатида прототипнинг намойиш ролиги қўлланилди, унда инвестиция қилиш ҳақида сўралди. Талаб этилган маблағ (100 минг доллар) икки соат ичида йиғилди, инвестиция давраси якунида эса, 60 мингдан зиёд киши Мижиковскининг лойиҳасига 10 миллион 200 минг доллар киритди.Zynga
2013 йилда in-app харидлардан 1 миллиарддан ортиқ даромад олган ижтимоий ўйинлар ишлаб чиқарувчи студия.
Ишлаб чиқиш жараёнида компания ўйинга ёки унинг маълум бир жиҳатига бўлган қизиқишни аниқлаш учун AdWords’даги мақсадли саҳифалар ва кампаниялардан фойдаланади.
Online тарзда, шунингдек, жорий ўйинларда реклама «айлантириш» йўли билан Zynga қимматли маълумотларни қўлга киритади, улар ишлаб чиқиш режасини тузиш ва аудитория учун қизиқ бўлмаган ўйинларга инвестиция киритишдан қочиш имконини беради.
Хулоса ўрнида: ишлаб чиқишга бошингиз билан шўнғиб, қўл остингиздаги барча ресурсларни инвестиция қилиш керак эмас — батафсил таҳлил ўтказинг, функционални ўз меъёрида қўшинг ва ишлаб чиқишни кичик топшириқларга тақсимлаб, жамоа диққатини ушлаб туринг.
Шунингдек, оддий формулани унутманг: синовдан ўтказинг, жорий қилинг, ва яна синовдан ўтказинг.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://leanstartuprussia.ru/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)