Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Москванинг Мосфильм кўчасидан россиялик таниқли киноактёр Евгений Леоновнинг «Омадли жентлменлар» фильмидаги «Доцент» образи кўринишидаги ҳайкали ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Москва шаҳар полициясидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг «Ўғрилик» моддаси бўйича иш очилган, тезкор-қидирув ишлари бошланган.

Ҳозирги вақтда полиция ходимлари яқин орадаги уйларда истиқомат қилувчи аҳоли ва ташкилотларнинг ходимларидан кўрсатмалар тўпламоқда ва бошқа зарур тезкор-қидирув тадбирларини олиб бормоқда.

Полиция малумотларига кўра, ҳайкалнинг қиймати тахминан 160 минг рублга тенг эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар