Lean Startup методологиясига кўра, маҳсулотни яратишдан олдин экспериментлар ўтказиб, гипотезаларни текшириш ва истеъмолчидан баҳо олиш керак.
Сайт ёки чиройли блог очиб, маҳсулотга бўлган қизиқишни текшириб кўринг. Реал вақт режимида одамлар орасида сўров ўтказинг ва уларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилинг. Иложи борича кўпроқ гипотезаларни илгари суринг ва уларни текширинг. Кераксиз харажатлардан узоқ туринг. Қуйида гипотезаларни синаб кўришнинг арзон усулларидан баъзиларини келтирамиз:
- Facebook’да саҳифа очинг. Бу сайт яратишдан кўра тезроқ ва арзонроқ усулдир. Маҳсулот ҳақида гапириб беринг, бироз реклама сотиб олинг ва саҳифангизга қизиқиб қолган фойдаланувчилар билан мулоқот қилиб кўринг.
- Landing Page (маҳсулотингизга бағишланган бир саҳифали сайт)’ни ишга туширинг. Сайт фойдаланувчилар муаммосини ечиши ва сизга буюртмалар/фикрлар йиғиши керак. Лендингларни қандай яратиш ҳақида кейинги мақолаларда маълумот берамиз.
- Кичик ва оддий видео олинг, у бўлғуси маҳсулотингиз ҳақида бўлсин. Замонавий график ва видеоредакторлар ёрдамида яхшигина видео олиш қийин ҳам, қиммат ҳам эмас. Видеони кўрган фойдаланувчилардан баҳо олинг.
- 100 кишига ёзинг, булар Facebook’даги, профилли гуруҳлардаги дўстларингиз, фикр бўйича етакчилар ва трендсеттерлар бўлиши мумкин. Уларга видео ёки расмни кўрсатинг ва фикрини сўранг. Саволни тўғри қўйинг, хушмуомала бўлинг.
- Агар мобил дастурингиз аллақачон тайёр бўлса, Facebook’ка мақсадли реклама жойланг, у фақат смартфон эгаларига қаратилган бўлсин. Бу яхши иш беради ва дастурнинг юклаб олинишида ўсишга олиб келади.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://spark.ru/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)