Россия Федерацияси ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Каспий денгизи шимолий қисми тубининг чегараларини белгилаб олиш тўғрисидаги келишув протоколига ўзгартириш киритиш юзасидан протоколни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Каспий денгизи тубидаги ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича суверен ҳуқуқларни амалга ошириш юзасидан протокол 1998 йилнинг 6 июль куни имзоланган эди.
Аввалроқ Россия раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга ушбу ҳужжат «Центральная» нефть тузилмасини биргаликда ривожлантириш масалаларини тартибга солишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)