Қозоғистонда телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа уяли алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки «мобил қуллик»ни бекор қилиш) 2016 йилнинг 1 январидан ишга тушади. Бу ҳақда мамлакат алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот қўмитасининг матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «Nur.kz» хабар бермоқда.
Бу янгиликни киритиш мобил операторларида мавжуд бўлган абонентларни ўз томонига оғдириш учун кучли рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод этади ҳамда хизмат ҳақларининг тушишига олиб келади.
Аввалроқ «мобил қуллик»дан озод қилиш ишини 2015 йилда амалга ошириш режалаштирилган эди.
Бу янгилик алоқа операторларининг алоқа параметрлари сифатсизлиги, абонентларга кўрсатиладиган хизматнинг шартномада қайд этилганидек юқори даражада эмаслиги, абонентлар билан шартнома тузмасдан рақамлар тарқатилганлиги, кўрсатилган ва рухсат этилган радиочастотали спектрлари бор аҳоли яшаш пунтклари рақамлар билан етарлича таъминланмагани ва бошқа сабабларга кўра жорий этилади.
Изоҳ (0)