2015 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабар берди.
Ўзбекистон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги иштироки чоғида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақа кун тартибининг баъзи масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.
Изоҳ (0)