Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Ушбу мусобақада Шониғмат Шофайзиев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
У илк босқичда грузиялик Георги Жавахишвилини икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун, 9 сентябрь куни Шофайзиев чорак финалга бериладиган йўлланма учун ўтказиладиган иккинчи давра учрашувида мусобақанинг олтинчи ракеткаси австралиялик Томас Фанкаттга қарши кортга чиқади.