GM Uzbekistan қўшма корхонаси ва автомобиль қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 1 августдан профилактик таътил олганидан сўнг ўз ишини қайта бошлади. Бу ҳақда соҳа корхоналарини ўз таркибига олган «Ўзавтосаноат» компаниясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Агентлик ҳамсуҳбати аниқлик киритишича, байрамдан сўнг барча корхоналар қайтадан иш бошлаган, барча корхоналар ва конвейер линиялари кейинги ҳафтада аввалги режимда ишлаб чиқаришни бошлайди.
Аввалроқ ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши режага кўра бўлгани ва Асака автомобиль заводидаги профилактик ишлар билан боғлиқлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)