6 сентябрь куни Урганч, Самарқанд ва Олмалиқ шаҳарларида киберфутбол бўйича UCG FIFA15 Ўзбекистон кубогининг ҳудудий саралаш мусобақалари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz». Турнирлар ғолиблари 15—17 сентябрда ICTExpo 2015 кўргазмасида ўтказиладиган миллий финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Самарқанддаги турнирда 22 киши қатнашди, Жўраев Шаҳрам 1, Қодиров Анвар ва Абдураҳмонов Дилшод 2 ва 3-ўринларни эгаллади.
Урганчда эса 20 киши ичида Машарипов Дониёр, Бекчанов Бекзод ва Абдуллаев Анвар 1,2 ва 3-поғоналарни банд этди.
Олмалиқда Мутолибхонов Саидқундуз 1-ўринга, Убайдуллаев Азамат 2-ўринга лойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)