Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳукумати 2015—2018 йилларда Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш, шунингдек, ушбу минтақанинг қайта тикланиши ва иқтисодий ривожланиши учун 4,3 миллиард доллар сарфлайди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» 7 сентябрь, душанба куни эълон қилинган тегишли дастурга таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

Хусусан, дастур доирасида минтақада сув манбаларидан оқилона фойдаланиш чораларини яхшилашга 1,09 миллиард доллар, аҳоли бандлигини ошириш лойиҳаларига 321,2 миллион, аҳоли саломатлигини яхшилашга 433,7 миллион, экотизим ва биохилма-хилликни қайта тиклашга 158 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, Оролбўйи минтақалар — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича жами 2,29 миллиард долларлик чора-тадбирлар кўрилишини назарда тутади.

Дастур 3,5 миллиард долларлик хорижий қарз ва кредитлар, 200 миллион долларлик халқаро грантлар ва давлатнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари