BBC’нинг The Gamechangers компанияси томонидан Grand Theft Auto’нинг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги ҳужжатли фильм 15 сентябрь куни прокатга чиқади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» компания матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.
Компания, шунингдек, фильм трейлерини нашр қилди.
Ҳужжатли фильм Сем Хаузер (GTA’ни яратувчилардан бири) ва GTA’ни Америка кўчаларидаги қотиллик ҳолатларининг кўпайишига олиб келувчи сабаб қилиб кўрсатган ҳуқуқшунос Жек Томпсон билан қарама-қаршиликлари тарихини ёритади. Фильм воқеалари 2002 йилдан бошлаб бир неча йилни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)