Япониянинг Toyobo компанияси инсон пульсини ўлчай оладиган, шунингдек, бошқа физиологик кўрсаткичларни оладиган махсус материални ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Кокоми» номини олган материалнинг ташқи кўриниши аудиоплёнкани эслатади. У футболка ёки ички кийимларнинг ички қисмига жойлаштирилади ва теридан ҳаттоки энг кичик электрон импульсларни ҳам қабул қила олади. Кийимга жойлаштирилган махсус узатувчи мослама смартфонга ёки бошқа қурилмага маълумотларни етказади.
Компания баёнотида айтилишича, ушбу инновацион материал ёрдамида нафақат юрак пульси, балки нафас олиш тезлиги ва бошқа кўрсаткичлар тўғрисида маълумот олиш мумкин. Ундан тикланиш ва спорт тиббиётида фойдаланиш режалаштирилган. Янгилик 2017 йилдан сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)