Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Африка Республикасининг Шарқий Кейп вилоятида 29 август, шанба куни жамоат транспорти иштирокида юз берган икки йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 47 нафарга етди. «ТАСС» хабарига кўра, яна тўққиз киши турли даражада тан жароҳати олган.

Фото: kaltura.com

Фото: kaltura.com

Йўл ҳаракатини бошқариш корпорацияси вакили Симон Званенинг сўзларига кўра, автобус иштирокидаги биринчи ЙТҲ натижасида 35 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. Қайд этишларича, автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Иккинчи ЙТҲ йўналишли такси иштирокида юз берган. Ҳодиса натижасида 12 киши ҳалок бўлган, беш киши касалхонага ётқизилган. Полиция ҳар иккала авария бўйича тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)