Германиялик супермодель ва актриса Клаудия Шиффер Американинг TSE бренди учун янги либослар коллекциясини ишлаб чиқди, деб хабар беради Harper’s Bazaar.
Коллекцияда кашмири свитер, кўйлак ва кардиганлар тақдим этилган.
«Менинг кузги коллекциям Англия қишлоғидаги уйимнинг гуллари, ифори ва анъаналари билан бойитилган», — дейди Шиффер.
Шиффернинг коллекцияси 27 августдан сотувга қўйилди. Ундаги кийимларнинг нархлари 29—91 минг рубль атрофида баҳоланган.
Изоҳ (0)