Калифорниянинг Лейк-Эльсинор шаҳрида яшовчи 36 ёшли Алекс Гомес шақилдоқ илон билан селфига тушишга уринишдан сўнг, касалхонага тушди. Бу ҳақда CBS Los Angeles хабар беради.
Бир метрлик судралиб юрувчини учратиб қолган Гомес, уни қўлига олди. У билан суратга тушишга уринганда, илон уни чақиб олди. Шундан сўнг у чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилди ва қўли шишиб кетди. Танасида санчиқ турди.
Гомес касалхонага етказилганда, шифокорлар унга заҳарга қарши дори берди. Бироқ, унинг онасининг сўзларига қараганда, эркак қўлидан ажралиб қолиши мумкин.
Изоҳ (0)