Барак Обама АҚШ вице-президенти Жо Байденга мамлакат раҳбарлиги лавозимига сайланиш учун оқ фотиҳа берди, деб хабар беради CNN.
Президент сиёсатчига халақит бермасликка ва номзодини қўйишдан қайтармасликка ваъда берди.
Байденга Обаманинг расман рухсат бериши шарт бўлмаса-да, унинг фикри 2016 йилда юзага келадиган сайлов кампаниясида ҳомийлар муносабатига таъсир кўрсатиши мумкин.
24 август, душанба куни вице-президент ўзининг режаларини маслаҳатчилар билан муҳокама қилди.
Изоҳ (0)