Омск вилояти спорт вазири ва автопойга бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Александр Фабрициус «Сибирь қанотлари — 2015» авиаавтофестивалида суперкарда самолётни қувиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар беради.
«Авиапракт» енгил моторли самолёти билан пойгада беллашиш учун «Авангард» хоккей клубининг бошлиғи Денис Куляш ўзининг Ferrari 458 Italia автомобилини тақдим этди.
Манбанинг маълум қилишича, Фабрициус пойга бошланишида бироз ушланиб қолганлигига қарамасдан, ҳаво кемасини қувиб ўтишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)