КХДР Корея ярим оролини иккига бўлувчи номилитарлашган ҳудуд атрофида эшиттириш учун мўлжалланган Жанубий Корея овозкучайтиргичлари олиб ташлангудек бўлмаса йўқ қилиниши тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
"Талабларимиз қондирилмаган тақдирда Шимолга қарши руҳий кураш воситаларини йўқ қилиш бўйича тўлақонли жанговар ҳаракатлар бошланади", — дея огоҳлантирилади ушбу баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, тарғибот эшиттиришлари узоқ танаффусдан сўнг 10 август куни номилитарлашган ҳудуд чегарасида икки нафар Жанубий Корея ҳарбийси минада портлаб кетганидан сўнг бошланган эди.
Изоҳ (0)