Twitter’нинг @Sativaˍhigh номли фойдаланувчиси ўзининг аккаунтида «Телба Макс: Ғазаб йўли» фильмининг машиналарини бақлажон, бодринг ва тиш ковлагичлардан яратди. Бу ҳақда Buzz Feed хабар беради.
Сабзавотлардан ясалган транспорт воситаларидан ташқари япониялик эркак актёр Том Харди ижро этган фильм бош қаҳрамони Макснинг ҳайкалчасини ҳам суратга олган. Одамчанинг нимадан ясалганлиги маълум қилинмаган.
У шу тариқа Японияда уч кун давом этадиган ўлганларни хотирлаш байрами – Обонни нишонлаган.
Изоҳ (0)