БМТ вакили Тожикистон ҳукуматини миллионлаб фуқароларини тоза ичимлик суви ва санитария соҳасидаги хизматлар билан таъминлашга чақирди. Бу ҳақда «News.tj» хабар беради.
«Тожикистон сув ресурсларидан унумли фойдаланиш бўйича пешқадамлик қилади. Эндиликда ҳукумат фуқароларини ичимлик суви ва санитария хизматлари билан таъминлаш масаласида ҳам биринчиликни эгаллаши лозим», — дейди БМТнинг тоза ичимлик суви ва санитарияга бўлган ҳуқуқлар масаласи бўйича махсус маърузачиси Лео Хеллер.
БМТ маърузачиси бугунги кунда Тожикистоннинг бир қатор мактаблари ва тиббий муассасаларида сув ва санитария хизматидан фойдаланиш имконияти йўқлигини таъкидлади. Қишлоқ ҳудудларида 90 фоиздан ортиқ аҳоли ўзлари қурган, ҳандақли кўча ҳожатхоналаридан фойдаланади.
Шу ўринда Тожикистоннинг тегишли органлари мамлакат аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш учун республикага икки миллиард доллар маблағ ва 80 йил керак бўлишини маълум қилди.
Изоҳ (0)