Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат йиғилишидан кейин фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучковга Сибирнинг ёнғинлар билан қопланган минтақаларига тезда етиб бориш бўйича топшириқ берди, деб хабар қилмоқда «РБК».
Медведев Пучковдан ёнғинни бартараф этиш учун қандай чоралар кўрилгани тўғрисида ҳисобот талаб қилган. У Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида қарор чиқарган.
Қайд этилишича, август ойида ёнғин асосан Байкалбўйи ва Бурятияда тарқалмоқда. Ёнғинлар туфайли Байкал кўли қирғоқларидаги баъзи ҳудудларга саёҳат қилиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган. Бурятияда ёнғин билан қопланган ўрмонлар майдони 82 минг гектарга етган, бу республика умумий майдонининг тўртдан бирига тенг.
Изоҳ (0)