Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, Уста Ширин ва Садриддин Йўлдошев кўчалари чорраҳасида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Гуруҳга қўйилган суратларда Nexia’нинг олд қисми пачоқ бўлгани, Lacetti эса ағдарилиб ётгани кўриниб туради. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, рулда ёш йигитлар бўлган, уларга зарар етмаган.
Ҳодиса 11 август куни 18:00 дан кейин содир бўлгани айтилган. Хабарга изоҳ билдирган фойдаланувчиларнинг аксарияти ушбу чорраҳада светофорга эҳтиёж борлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)