Суданда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 20 га яқин киши ҳалок бўлди, 12 киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, одамларни олиб кетаётган икки юк машинаси мамлакат пойтахти Хартумдан 240 километр масофадаги Ум Ал-Ҳасан ҳудудида тўқнашиб кетди. Ҳодиса натижасида 19 киши ҳалок бўлди.
«Юз берган ҳодиса натижасида 13 нафар эркак, икки бола ва тўрт нафар аёл қурбон бўлди», — дейди Ал-Даба шаҳридаги касалхона директори Аҳмад Абдин.
Изоҳ (0)