Республика олимпия захиралари теннис мактаби ҳамда Республика олимпия захиралари бадиий гимнастика болалар ва ўсмирлар мактабининг иқтидорли ва истиқболи порлоқ битирувчиларини ўрта махсус касбий таълимга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 221-сонли қарори билан Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари коллежи қабул квотаси оширилди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар беради.
Коллежда таълим олувчилар сони 660 нафардан 750 нафарга кўпайтирилди. Шулардан 330 киши умумий ўрта ва 420 нафари ўрта махсус касбий таълим олиши кўзда тутилди.
Изоҳ (0)