Чеченистон раҳбари мамлакат ҳарбий тайёргарлик бўйича инструкторлик бўлими таркиб топганлигининг икки йиллиги муносабати билан Гудермесдаги чиқишида чеченистонлик инструкторлар бугунги кунда 1100 кишини тайёрлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Улар муҳим давлат объектларини қўриқлаши, аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиши ва мансабдор шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади.
«Сиз ҳақиқий универсал аскар бўлдингиз», — деди Қодиров ўзининг мурожаатида.
Изоҳ (0)