Жорий йилда «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси янги йўл ва кўприк участкасини қуришга киришади. У Чорвоқ сув омбори йўналишидаги йўлни қисқартириш имконини беради, деб хабар қилмоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
«Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, «Тошкент айланма йўли янги участкасининг қурилиши» номли мазкур лойиҳа олти километрлик янги йўналишни ўз ичига олади: биринчи километрда Чирчиқ дарёси орқали кўприк қурилиши билан 4Р-12 автомобиль йўлининг 17-километридан 4Р-1 автомобиль йўлининг 39-километрига қадар.
Қурилажак янги йўл ва кўприк масофани қисқартиради — Қибрай туманида барча автотранспорт воситалари айланиб ўтиш заруратидан озод бўлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида бошланади.
Изоҳ (0)