Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Кореянинг янги стандарт вақт жорий қилиш қарори юзасидан афсус билдирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Шимолий Кореянинг ҳеч қандай маслаҳатлашув ва билдиришларсиз ўз стандарт вақтини ўзгартириши ҳақида эълон қилгани афсуслантиради», — деди президент.

Пак Кин Хе, шунингдек, янги «Пхеньян» вақтининг жорий этилиши икки мамлакат ўртасидаги тафовутларни чуқурлаштириб, Кореялараро ҳамкорликка йўналтирилган уринишларга зид келиши юзасидан хавотир билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея соатларни ҳозирги стандарт вақтдан 30 дақиқа ортга суриб, янги «Пхеньян» вақтига ўтишини эълон қилган эди. Шарқий узунлик бўйича 127 даража 30 дақиқа ёки ҳозиргидан 30 дақиқа кейинги вақт КХДРнинг стандарт вақти сифатида белгиланади. Пхеньян вақти 104-чухче йили (2015 йил) 15 августдан, мамлакат Япониядан мустақил бўлишининг 70 йиллиги муносабати билан кучга киради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар