Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги КХДРни қуролсизлантирилган ҳудудга мина жойлаштирганликда айблади. Минанинг портлаб кетиши оқибатида икки нафар Жанубий кореялик ҳарбий хизматчи оёғидан маҳрум бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Портлаш 4 август куни, Жанубий Кореянинг саккиз нафар ҳарбий хизматчиси ҳудудни кўздан кечираётганда содир бўлди. Улардан икки нафари жабрланди.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги минанинг эски эмаслиги ва у Шимолий Корея томонидан ўрнатилганлигини эълон қилди. Жанубий Корея қуролли кучлари қўмондонлиги ҳодисани «очиқдан-очиқ фитна» эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)