АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳрида полициячи қуролсиз қора танли талабани отиб қўйди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, 19 ёшли Кристиан Тейлор автомобилда автосалоннинг ойнали эшигини ёриб киргач, полицияга талончилик ҳақида хабар қилинган.
Ушбу ҳодиса, жумладан, бу бирорта кузатув камерасига туширилмагани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва норозиликларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)