АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 35 йил аввал машҳур мусиқачи Роман Тотенбергдан ўғирлаб кетилган Страдивари скрипкасини топди, деб хабар беради «РИА Новости».
Скрипка 1980 йилда Тотенбергнинг концертидан сўнг ўғирлаб кетилган эди. Скрипкачининг қизи Нина Тотенбергнинг маълум қилишича, АҚШ Федерал қидирув бюроси скрипканинг топилганлиги ҳақида июнь ойида хабар қилган ва тез кунда мусиқа асбоби унинг оиласига қайтарилади.
Ўғриликда гумонланувчининг вафот этганлиги муносабати билан ушбу ҳолат бўйича даъво киритилмайди.
Роман Тотенберг 280 йил аввал яратилган Страдивари скрипкасини 1943 йилда сотиб олган бўлиб, у ўғирлаб кетилган кунга қадар ўзининг чиқишларида фақат ундан фойдаланган.
Изоҳ (0)