1—30 август кунлари Москванинг «Сув устидаги цирк»и гастроль сафари билан Тошкентга келиб, «Куйловчи фавворалар» дастурини намойиш этади. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар беради.
Ўзбек давлат циркининг маълум қилишича, бу даврда цирк майдони фавворалар отилиб турган улкан кўлга айланади. Баландлиги 150 сантиметрдан ошувчи цирк ҳовузига 140 тонна сув сиғади.
Цирк дастури аттракционлар, экзотик ҳайвонлар, акробатлар, ҳаво гимнастикачилари, эквилибристлар, масхарабозлар ва жонглёрларни ўз ичига олади. Артистларнинг чиқишлари бир ой давомида, шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)