«Хонанда Лоланинг дадаси, таниқли продюсер, Tarona Records компаниясининг эгаси Равшан Йўлдошев мана кўп йилдирки хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Шу туфайли, табиийки, Лола билан Шаҳзоданинг муносабатлари ҳавас қилса арзигулик эмас», — деб ёзади «Kun.uz».
Лола оилада тўнғич фарзанд бўлиб, Анора ва Асал исмли икки синглиси ва Рустам исмли укаси бор.
Лола Instagram’да ўз мухлислари билан суҳбатда Шаҳзоданинг тўнғич ўғли Солиҳни «укаси деб билмаслиги», балки дадасининг Шаҳзодадан кўрган ўғли Холидни укаси деб билишини таъкидлаган: «Солиҳ бизнинг укамиз эмас, Холид бизнинг укамиз», — деб ёзган хонанда.
Шу билан бирга Лола ижтимоий тармоқда дадаси ва укасининг қўл бериб тушган расмини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган: «Расмда дадам ва укам Рустам. Бизнинг оилада ота-онамиз бизни доим ҳар бир масалада қўллаб-қувватлаб келган. Улар бизга танлаш ҳуқуқини берган. Мустақил қарорлар қабул қилишга ва ўз хатоларидан уялмасликка ўргатган. Укам уйланишга ва дунёнинг нариги чеккасидан ўз севгилисини олиб келишга қарор қилганда, отам унинг қўлини сиқиб, қўллаб-қувватлади. Биз севги тарафдоримиз».
Изоҳ (0)