Америкалик актёр Жеймс Вудс уни гиёҳванд деб атаган Twitter фойдаланувчисини туҳмат учун судга берди, деб ёзади The Hollywood Reporter. Актёр 10 миллион доллар ундириб олмоқчи.
Вудс Лос-Анжелес Олий судига 29 июль куни мурожаат қилди. Унинг иши бўйича жавобгар Twitter’да Abe List номи остидаги фойдаланувчидир. Унинг профилидаги маълумотларга кўра, у Лос-Анжелесда яшаб, инвестициялар билан шуғулланади.
Суд даъвосига сабаб бўлган хабар Вудснинг Twitter’даги саҳифасида 15 июль куни пайдо бўлди. Актёрнинг қайдларидан бирига изоҳ ёзар экан, Abe List: «Кокаин гиёҳванди Жеймс Вудс ҳамон чекмоқда ва алдамоқда», — деб ёзди.
Изоҳ (0)