Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2013 йилнинг апрель ойида бошланган одам савдосига қарши кураш операцияси доирасида «қарийб мингга яқин» аёлни озод этди. Бу ҳақда қироллик полицияси раҳбари Игнасио Косидо маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Игнасио Косидо. Фото: catholicnews.org.uk

Игнасио Косидо. Фото: catholicnews.org.uk
Косидо берган маълумотларга кўра, ўтказилган 500 махсус операция давомида мазкур жиноятларга алоқадор «икки мингга яқин киши» ҳибсга олинган. Полиция раҳбарининг алоҳида қайд этишича, қўлга олинганлар орасида испанияликлар кўпчиликни ташкил қилади.

Косидонинг қайд этишича, одам савдоси глобал муаммо бўлиб, унга қарши курашда бошқа давлатларнинг, биринчи галда, мазкур жиноятларнинг жабрланувчилари келадиган мамлакатлар кўмаги зарур. Испания полицияси раҳбарининг алоҳида таъкидлашича, жамиятнинг ҳушёрлиги билан мазкур муаммо устидан ғалаба қозониш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)