Италиянинг Калабрия вилоятида жойлашган Ламеция-Терме шаҳри аэропортида 422 минг долларни божхонадан декларациясиз олиб ўтишга уринган америкалик рэпер Snoop Dogg’нинг 200 минг доллардан ортиқ пули мусодара қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи қонунларига кўра 10 минг евродан ортиқ нақд пулни олиб ўтиш чоғида бу декларацияда кўрсатилиши шарт. Италия молиявий полицияси пул ювишга қарши қонунга асосланиб хонанда олиб ўтаётган пулнинг ярмини мусодара қилган.
Америкалик рэпер 31 июль куни Калабрияда концерт берган ва 1 август куни мусиқа фестивалида қатнашиш учун Буюк Британияга учиб кетишни режалаштирган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Швецияда гиёҳванд моддалар истеъмолида айбланган Snoop Dogg ушбу қиролликка бошқа қайтмаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)