46 ёшли британиялик кинорежиссёр, қўшиқчи Мадоннанинг собиқ турмуш ўртоғи Гай Ричи охирги беш йилдан буён учрашаётган 33 ёшли модель Жеки Эйнслига уйланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
30 июль куни Уилтшир графлигида бўлиб ўтган тўй маросимида Брэд Питт, Дэвид Бекхэм каби келин-куёвнинг дўстлари қатнашди.
Гай Ричи ва Жеки Эйнсли 2010 йилда учраша бошлаган. Бир йилдан сўнг уларнинг биринчи ўғли Рафаэль Ричи дунёга келган. 2012 йилда эса қизи Ривка ва 2014 йилда иккинчи қизи Леви туғилган. Ричи 2008 йилда етти йиллик никоҳидан сўнг қўшиқчи Мадонна билан ажрашган эди.
Изоҳ (0)