General Motors концерни ўрта ҳажмдаги Chevrolet Colorado ва GMC Canyon пикапларининг янги версиясини дизелли мотор билан тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru». Моделларга 2,8 литрли Duramax турбоагрегати ўрнатилган.
20 фоизлик биодизелда ҳам ишлай оладиган янги двигатель 181 от кучига эга, олти босқичли тезлик узатиш қутиси орқали бошқарилади. General Motors вакилларининг сўзларига кўра, газларни қайта ишлаш тизимининг совутиш функцияси эвазига компания тарихидаги энг экологик дизелли мотор ишлаб чиқишга эришилган.
Янги дизелли моторга эга Chevrolet Colorado ва GMC Canyon пикаплари АҚШда жорий йил кузидан сотувга қўйилади. Машиналар нархлари мос равишда 33 520 доллар ва 34 875 доллардан бошланади.
Изоҳ (0)