Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва автоматлашган тизимда қайд этилган шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, у орқали олинган маълумотларни маъмурий (оғир ҳолларда жиноий) иш бўйича далил сифатида тан олиш ҳақида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди UzDaily.

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Нашр эслатишича, Тошкентда «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг вазифаларидан бири  — йўл ҳаракатини видео орқали кузатиш, қоидабузарликларни видео орқали қайд этиш. Бироқ автоматлаштирилган тизим иши ҳозирча қонуний жиҳатдан мустаҳкамланганича йўқ.

Тизимнинг техник имкониятлари қоидабузарлик содир этган ҳайдовчини аниқлашга етмайди. Битта транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бир неча кишида бўлганда қоидабузарликка алоқадорликдан бош тортиш ва айбдорни жавобгарликка тортишнинг имконсизлиги ҳолатлари бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, Маъмурий жавобгарлик кодексини 17¹-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда, у йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳар гал видеокузатув орқали қайд этилганида транспорт воситаси эгасига жавобгарлик юклайди. Шу билан бирга, ўша вақтда автомобилни бошқараётган шахс аниқланса ёки транспорт ўғирланган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Қоидабузарлик видео орқали қайд этилганда автоматик равишда жарима тўғрисида электрон ҳужжат ёзилиб, протокол тузилмасдан уч кун ичида почта орқали транспорт эгасига жўнатилиши, қоидабузарлик учун жарима ихтиёрий равишда тўланиши учун 60 кунлик муддат ажратилиб, бу вақт ичида тўланмаган тақдирда транспорт воситасини тўлов тўлиқ амалга оширилгунча мажбуран ушлаб туриш каби меъёрлар киритилиши таклиф этилган.

Шунингдек, кодекснинг 36-моддасига киритиладиган ўзгартириш йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қоидабузарлик амалга оширилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилишини таъминлайди (ҳозир икки ой ичида).

Шунингдек, бошқа қатор вазиятларни назарда тутиб, кодекснинг 28, 128³, 245, 248, 256 ва 294-моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?