Непал ғарбидаги кўчкилар оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, яна 42 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради. Ҳукуматнинг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганлар Каски туманидаги Лумле ва Бҳадор Тамагҳи қишлоқларида олиб борилган қутқарув ишлари давомида топилган.
«Биз фақат Лумленинг ўзидан кўчки натижасида 14 та уйнинг ер остида қолишидан ҳалок бўлган 15 кишининг жасадини топдик. Яна 28 киши бедарак йўқолган. Бҳадор Тамагҳи қишлоғида эса беш киши ҳалок бўлган, 14 киши жабрланган», — дейди Каски тумани бош офицери Кришна Баҳодир Раут.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Мьягди туманидаги Муди ва Муна қишлоқларида олти киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)