Одессадаги «Ибица» клуби губернатор Михаил Саакашвилининг билдирган фикри туфайли россиялик репер Тиматининг концерт дастурини бекор қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Одессалик губернатор ўзининг Facebook’даги саҳифасида чегара хизматига россиялик артистни мамлакатга киритмасликни «қатъий тавсия қилишини» билдирган эди. Тиматининг концерт дастури 21 августга режалаштирилган эди.
«Тимати кўп йиллардан буён клубимизда ўзининг концертларини ўтказиб келган. Бу йили ҳам уни таклиф қила туриб, Тиматининг чиқишидаги сиёсий моҳиятни эътиборга олмабмиз. Биз сизнинг фикрингизга ҳурмат билан қараймиз. Тиматининг «Ибица» клубидаги концерти бекор қилинади», — дейилади клубнинг Саакашвили номига йўллаган хабарида.
Изоҳ (0)