Ўзбекистон ҳукумати Термиз шаҳрининг 2035 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Бош режада Термизнинг марказий қисмини реконструкция қилиш, экологик жиҳатдан зарарли корхоналарни шаҳар ташқарисига чиқариш, ҳудудлар ва транспорт йўлларини комплекс ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек барча зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминланган янги турар-жой массивларини қуриш кўзда тутилган.
Режага кўра, шаҳар ҳудуди 2014 йилдаги 2,78 минг гектардан 2035 йилда 4,341 минг гектаргача кенгаяди. Аҳоли сони 136,3 минг кишидан 195 минг кишигача ошади.
Термиз шаҳри таркибига Паттаккесар посёлкаси тўлиқ, Мангузар, Чегара, Намуна, Пахтакор, Гулистон, Тинчлик посёлкалари қисман киритилиши кўзда тутилган. Шаҳарга Термиз туманидан 432,15 гектар ҳудуд қўшиб олинади.
Изоҳ (0)