АҚШ президенти Барак Обама ўз отасининг ватани бўлмиш Кенияга ташрифи чоғида оиласи аъзолари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви». У бувиси ва бошқа ўнлаб қариндошлари билан Найробида ўзи тўхтаган меҳмонхонада кечки овқатни бирга тановул қилган.
Кения пойтахти аэропортида Обамани мамлакат президенти Ухуру Кениата кутиб олган. АҚШ президентининг ташрифи муносабати билан Кенияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Обама глобал тадбиркорлик саммитида иштирок этиши ҳамда савдо ва инвестициялар, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш ва террорчиликка қарши кураш бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)