Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Пахталисой қишлоғида электр энергияси бўйича қарздорлар рўйхатига анча олдин бу ердан кўчиб кетганлар, ҳаттоки марҳумлар ҳам киритилгани маълум бўлди, деб ёзади «Uz24.uz».
Қайд этилишича, ўзи қишлоқда кунига 1—2 соатдан электр энергияси берилган. «Адолат кўзгуси» газетаси хабарига кўра, шунга қарамай шифокорлар ва ўқитувчилардан ҳар ойда 100—150 киловатт учун тўлов олиб қолинган.
Ушбу вазият ҳақида фикр билдирган Чироқчи тумани прокурори О. Паянов камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)