Америкалик машҳур актриса Жулия Робертс Нью-Йоркнинг Гринвич-Виллиж кварталидаги уйини сотувга қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
У данғиллама уйи учун 4,5 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.
Жулиянинг кошонаси ғиштли уйда жойлашган бўлиб, учта ётоқхона, учта ҳаммом, катта деразалар, ўтин ёқиладиган уй печи ва кенг айвонга эга. Бу уйдан ташқари 47 ёшли Робертснинг Нью-Йоркда ҳозир ижарага берилган пент-хауси мавжуд.
Изоҳ (0)