Нидерландия томонининг ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида 2014 йил 17 июль куни Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing йўловчи самолёти Украина ҳудудига қулаши бўйича тергов жараёнининг бориши муҳокама қилинди.
Россия президенти қатор давлатлар, жумладан Нидерландиянинг самолёт ҳалокатида жавобгар бўлган шахсларни жиноий та’қиб қилиш учун халқаро трибунал ташкил этиш борасидаги ташаббуси вақтидан эрталиги ва самарасизлиги тўғрисидаги Россиянинг позициясини тушунтириб берди. Айбдорларни жазолашга ўтиш учун аввал халқаро суриштирувни якунлаш лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)