Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан маҳкумларнинг, шунингдек, қамоқда сақланувчи шахсларнинг таъминот нормалари тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Ҳужжатга кўра, маҳкумлар ва қамоқда сақланувчи шахсларга таъминотни бериш ва фойдаланиш, шунингдек муҳтожларни даволаш учун озиқ-овқат билан таъминлаш тартибини Ички ишлар вазирлиги белгилайди.
Таъминотдаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасида биринчи ва иккинчи навли ундан тайёрланган нон, гуруч, макарон маҳсулотлари, гўшт, балиқ, тухум, мой, шакар, чой, туз, картошка, қуруқ мевалар, сабзавотлар каби маҳсулотлар бор. Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)